Сафар давомида мамлакат делегацияси аъзолари Афғонистон соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат вазири ўринбосари Ҳамидулло Зоҳид билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дори-дармон воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотларини Афғонистонга экспорт қилиш ҳажмини ошириш, шунингдек, қўшма лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишни масалалари муҳокама қилинди.

Ҳамидулло Зоҳиднинг айтишича, илгари чет давлатлардан Афғонистонга озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситалари назоратсиз олиб кирилган бўлса, жорий йил март ойидан бошлаб мамлакатга бу турдаги маҳсулотлар алоҳида сертификациядан ўтказилган ҳолда импорт қилинмоқда.

Шу билан бирга, афғон томони Ўзбекистондан Афғонистонга озиқ-овқат ва фармацевтика маҳсулотларини экспортини амалга ошириш учун барча шарт-шароитлар яратишини таъкидлади.

Фото: "Дунё" АА

Учрашув якунида Афғонистондан чорва молларини импорт қилиш, озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш учун меморандум имзолаш, Афғонистон Соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат вазирлиги делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.