Ҳозирда истеъмол қилаётган электр энергиясининг катта қисми ҳанузгача кўмир, нефть ва газ каби тикланмайдиган манбаларни ёқиш орқали ишлаб чиқарилади. Бу жараёнда атмосферага турли заҳарли газлар чиқарилади, бу эса атроф-муҳитга жиддий зарар етказади. Натижада глобал исиш, музликлар эриши ва қуриқчиликлар кузатилмоқда. Бугунги кунда дунё жамоатчилиги олдидаги асосий вазифалардан бири — табиат ва ҳавога зарар етказмайдиган тоза энергия ишлаб чиқариш ҳисобланади. Бу муаммони барқарор ечимлар билан ҳал этаётган компаниялардан бири — Sungrow ҳисобланади.

1997 йилда Хитойда ташкил этилган Sungrow компанияси бугунги кунда 180 дан ортиқ мамлакатда ўз фаолиятини амалга оширмоқда. 2024 йил ҳолатига кўра, компания томонидан ўрнатилган қуёш инверторлари 740 ГВтдан ортиқ энергия ишлаб чиқарган — бу жаҳон миқёсида энг юқори кўрсаткичлардан бири саналади.

Sungrow — қайта тикланадиган энергетика технологиялари соҳасида жаҳон етакчиларидан бири. Биз 28 йилдан буён барқарор энергетика ечимларини ишлаб чиқмоқдамиз. Фаолиятимиз бешта йўналишни қамраб олади: қуёш энергетикаси (PV), энергия сақлаш тизимлари (ESS), шамол энергетикаси, водород технологиялари ва электромобиллар. Ҳозирда биз дунё бўйича 520 дан зиёд филиалларимиз орқали мижозларга хизмат кўрсатяпмиз”, — дейди Sungrow’нинг Марказий Осиёдаги раҳбари София Чжан.

Компания тижорат, саноат, турар жой ва коммунал эҳтиёжлар учун мўлжалланган инверторларни таклиф қилади. Sungrow ускуналарининг асосий афзалликларидан бири — юқори самарадорлик ва мураккаб шароитларда ҳам барқарор ишлаш қобилияти, масалан, кам ёруғлик ёки ёруғлик чекланган жойларда ҳам.

“Бизнинг маҳсулотлар мослашувчан конфигурацияларга эга. Бизда икки хил аккумулятор бор — стандарт ва узоқ муддатли. Ускуналарни мамлакатнинг исталган ҳудудида қулай фойдаланиш мумкин. Бизнинг энергия сақлаш тизимимиз 1 соатдан 8 соатгача ишлайди ва турли хил PCS қурилмалари билан мос келади. Биз мижозларга сақлаш шкафларини йиғишда ёрдам берамиз. Ускуналар барқарор ишлайди ва кам хизмат кўрсатишни талаб қилади — ҳар уч ойда бошқарув блокларини алмаштириш ёки дастурий таъминотни қайта ёзиш талаб этилмайди. Агар тизимнинг бирор қисми ишдан чиқса, биз DIO Stack технологияси ёрдамида уни алмаштирамиз”,