Унда, Данғара тумани «Навбаҳор» МФЙда жойлашган «А.М.» МЧЖга қарашли алюминни қайта ишлаш цехида ҳисоблагичдан ташқари яширинча байпас газ қувуридан ноқонуний ҳолатда табиий газдан фойдаланилгани аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти корхонасига 1 миллиард 805 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.