Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия компанияси Ўзбекистонда шамол электр станциялари учун турбина ва қанотлар ишлаб чиқаради
Саудия Арабистонининг Arab News газетасида ACWA Power компанияси Ўзбекистон билан 5 миллиард долларлик инвестициявий битим тузишни режалаштирмоқда" сарлавҳали мақола эълон қилинди.
Маълум қилинганидек, ACWA Power Ўзбекистон энергетика секторидаги энг йирик хорижий инвестор ҳисобланади. "Компания Ўзбекистонга 5 миллиард доллар сармоя киритмоқчи ва бу билан унинг мамлакат энергетика соҳасидаги етакчи хорижий инвестор мақомини тасдиқлайди",– деб таъкидланган нашрда
ACWA Power компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сумендра Роут IV Тошкент халқаро инвестиция форумидаги тақдимотида, ушбу битим компаниянинг мамлакатдаги умумий мажбуриятларини 15 миллиард долларгача ошириш стратегиясининг бир қисми эканини маълум қилди.
Нашрда бугунги кунга қадар ACWA Power компанияси Ўзбекистонда умумий қиймати 5 миллиард долларлик 19 та лойиҳани амалга оширганига эътибор қаратилган.
"Биз бу билан тўхтаб қолмаймиз. Мақсадимиз сармояларни кенгайтиришдир. Форум давомида биз Ўзбекистон ҳукумати билан 5 миллиард долларлик янги шартнома имзолашни режалаштирганмиз", – дея Сумендра Роут сўзларидан иқтибос келтирилган материалда.
Мақолада ёзилишича, форумда сўзга чиққан ACWA Power компаниясининг Марказий Осиё бўйича президенти Абид Малик Ўзбекистонда шамол турбинаси компонентларини, жумладан, қанот ва турбиналар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаси режалаштирилганини маълум қилди. Унинг айтишича, ACWA Power етказиб берувчилар билан фаол ҳамкорлик қилмоқда ва қайта тикланадиган энергия лойиҳаларида ишлаётган маҳаллий корхоналарга техник ёрдам кўрсатмоқда.
Нашрда таъкидланишича, Қорақалпоғистонда 200 мегаватт қувватга эга шамол электр станциясини қуриш бўйича амалга оширилаётган лойиҳа доирасида АCWА Power ўзининг турбина етказиб берувчисига Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берди.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026