Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда инспекция бош мутахассиси пора билан қўлга тушди
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Самарқанд вилояти бўлими бош мутахассиси ушланди.
ДХХ хабарига кўра, у Пахтачи туманидаги МЧЖга қарашли ғишт заводида назорат текширувини амалга ошириш вақтида аниқланган камчиликларни бўрттириб, гўёки 226 млн сўмлик сифатсиз ғишт маҳсулотлари ишлаб чиқарилган ва реализация қилинганини айтади.
Сўнгра, у ўтказилган текширув юзасидан тузиши лозим бўлган баённомада ушбу 226 млн сўм жаримани 25 млн сўмгача камайтириш эвазига 3 000 АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бу бош мутахассис ўз хизмат хонасида 2500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда ушбу мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:49 / 04.06.2026
Саида Мирзиёева Глобал экологик жамғарма Ассамблеясида иштирок этди
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
08:18 / 04.06.2026
1,5 гектар ерни «сотиш» баҳонасида 750 минг доллар сўраган шахс ушланди
20:37 / 03.06.2026