Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
6 ойда экспорт қилинган меваларнинг қиймати маълум қилинди
Ўзбекистонда 2025 йил январ-июн ойларида 311 минг тонна 368,6 млн долларлик мева экспорт қилинган.
АОКАда ўтказилган брифингда Агросаноатни ривожлантириш агентлиги жорий йилнинг ўтган даврида Ўзбекистоннинг мева экспорт йўналишида эришилган натижалар тўғрисида маълумот берди.
Ҳар йили республикада 3,4 млн тонна мева ва 1,9 млн тонна узум етиштирилади, 2024 йилда 2,3 млрд долларлик мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари (шундан, 1,5 млрд долларлик мева-сабзавот) экспорт қилинди.
Жорий йил январ-июн ойларида мева экспортёрлари томонидан жами экспорт қилинган мева экспортининг 11 фоизи 96,8 млн долларлик гилос (42,1 минг тонна), 3,6 фоизи 6,7 млн долларлик олма (13,3 минг тонна), 3,9 фоизи 10 млн долларлик олхўри (14,6 минг тонна), 15 фоизи 41 млн долларлик ўрик (54,1 минг тонна) ташкил этади.
2025 йилда жами бўлиб, 10 та агрологистика маркази ишга туширилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунда 4 таси фойдаланишга топширилди. Жумладан, Сурхондарё, Навоий Самарқанд ва Фарғона вилоятларида 1 та дан агрологистика марказлари ишга туширилди.
Мавзуга оид
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
18:07 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Сурияга маҳсулотлар экспорти бошланади
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
16:36 / 29.05.2026