Бу ҳақда ЖСТга аъзо бўлиш бўйича президентнинг махсус вакили Азизбек Урунов маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Швейцария Ўзбекистон билан ЖСТга кириш бўйича музокараларни якунлаган 25-давлатга айланди.
— Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнида яна бир давлат билан якуний келишувга эришилди. Ҳозирда фақат бир неча давлат билан музокаралар қолмоқда, — деб ёзди Урунов.
Маълумот учун, 2025 йил май ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистон 33 та ЖСТга аъзо давлат билан бозорга кириш музокараларини бошлаган ва шунгача 24 та давлат билан музокараларни муваффақиятли якунлаган эди.
Швейцария билан 21 июл куни имзоланган баённома натижасида бу рақам 25 тага етди.
Ҳозирги пайтда фақатгина бир неча давлат билан факултатив музокараларни якунлаш қолган. Илгари 9 давлат билан музокаралар тўлиқ якунланиши кутилган бўлиб, уларнинг баъзилари ҳали тўлиқ тугатилмаган.











