Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларус киберфирибгарлари пулларнинг бир қисмини Ўзбекистонга юборгани маълум бўлди
Беларусликлардан жиноий йўл билан қўлга киритилган пул маблағлари турли мамлакатларга юборилган.
Беларус киберфирибгарлари алданган фуқаролардан олинган маблағларнинг 5,9 фоизини Ўзбекистондаги банк муассасалари ҳисоб рақамларига йўналтирган. Бундай маълумотларни Беларус Тергов қўмитаси тақдим этди.
Вазирлик маълумотларига кўра, жорий йилнинг иккинчи чорагида киберфирибгарлар Беларус фуқароларидан жиноий йўл билан қўлга киритган пул маблағларининг 47,2 фоизи Россияга йўналтирилган.
Кейинги ўринларни катта фарқ билан Ўзбекистон ва Словакия эгаллади - 5,9 фоиздан. Топга Тожикистон (5,8 фоиз) ва Қирғизистон (5,6 фоиз) ҳам кирди.
Жиноятчилар, шунингдек, алданган фуқароларнинг маблағларини Ветнам, Малайзия, Люксембург, Исроил ва Чили банк ташкилотлари ҳисоб рақамларига ўтказган.
Тергов қўмитаси фирибгарларнинг схемаси ҳақида ҳам огоҳлантирди: улар абонентларга бонуслар, жўнатмалар ёки товар ва хизматларга чегирмалар олиш таклифи билан электрон почта хабарини юборади. Сўнгра «совринларни» олиш учун ҳавола орқали ўтиш ва ўз маълумотларини киритишни талаб қилади.
Мавзуга оид
21:40 / 24.06.2026
Беларусдаги ретрансляторлар жим бўлиб қолди - Зеленский
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
22:16 / 16.06.2026
Ватикан ва «яҳудийлар лоббиси» Путинни алдади — Лукашенко
18:54 / 16.06.2026