Жаҳон | 11:02 / 26.07.2025
3493
2 дақиқада ўқилади

Матвиенко: Россияда «демографик махсус кучлар» тузилди

Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко Россия расмийларининг эътиборини «оилавий марказчилик»ка қаратиш ва мамлакатда «демографик махсус кучлар»ни яратиш мумкинлиги ҳақида маълум қилди.

Фото: GLOBAL LOOK PRESS

Президент ҳузуридаги демографик кенгаш туфайли ҳокимиятнинг эътиборини «оилавий марказлашув»га қаратиш ва Россияда «демографик махсус кучлар»ни яратиш имкони пайдо бўлди, деди Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко Россия Федерал мажлиси юқори палатаси баҳорги сессияси иши якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.

«Асосийси, биз биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан оила марказини бутун давлат масаласига айлантиришга муваффақ бўлдик. Бугун қайси идорада бўлмасин, демография билан шуғулланувчи вазир ўринбосарининг исмини айтиб беришади. Шундай демографик махсус бўлинмалар тузилган. Анъанавий қадриятларимизни қайтарамиз, деб умид қилишимиз мумкин», — деди Матвиенко.

Федерация кенгаши раҳбари болали оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимини «ижтимоий давлатнинг юзи» деб атади. Шу билан бирга, у демографияга фақатгина молиявий ёрдам таъсир этмаётганини эсга олди ва шунинг учун меҳнатни оналик билан уйғунлаштирмоқчи бўлган аёллар учун «барча шароитлар» яратишга чақирди.

Аввалроқ Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (ВЦИОМ) Россияда «демографик куз» кечаётгани, ундан кейин «қиш», яъни демографик вазиятнинг янада ёмонлашиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди. Муаммони ҳал қилишнинг учта йўли бор – умр кўриш давомийлигини ошириш, туғилишни кўпайтириш ва «миграцияга табуни» олиб ташлаш, деди ВЦИОМ таҳлилий маркази директори Валерий Федоров Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПМЭФ)да.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид