Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Е3 давлатлари Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди
Ғазо секторидаги барча исроиллик гаровга олинганлар зудлик билан озод этилиши ва гуманитар фалокатга барҳам берилиши керак, дейилади Германия, Франция ва Буюк Британия қўшма баёнотида.
Фото: AP
Германия, Франция ва Буюк Британия (Е3 мамлакатлари) Ғазо секторидаги барча томонларни зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва 2023 йил 7 октябрдан бери Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи томонидан гаровга олинганларни зудлик билан ва сўзсиз озод қилиш тўғрисида келишиб, можарога барҳам беришга чақирди, дейилади Е3 мамлакатларининг 25 июл, жума куни Германия ҳукумати веб-сайтида чоп этилган қўшма баёнотида.
Ҳужжатда ХАМАСни қуролсизлантириш зарурлиги таъкидланган. Ушбу ташкилот Ғазо секторининг келажагида ҳеч қандай рол ўйнамаслиги керак, дейилади матнда. «Биз АҚШ, Қатар ва Мисрнинг дипломатик саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга содиқлигимизни яна бир бор тасдиқлаймиз», — дейилади Европанинг уч давлати баёнотида.
«Ғазода биз гувоҳи бўлаётган гуманитар фалокатга зудлик билан барҳам бериш керак. Тинч аҳолининг асосий эҳтиёжлари, жумладан, сув ва озиқ-овқатга эга бўлиши кечиктирмасдан таъминланиши керак. Тинч аҳолини ўта муҳим инсонпарварлик ёрдамидан маҳрум қилиш қабул қилиб бўлмайди. Биз Исроил ҳукуматини ёрдам етказиб бериш бўйича чекловларни зудлик билан олиб ташлашга чақирамиз», дея маълум қилди Е3 мамлакатлари.
Қўшма баёнотда айтилишича, Германия, Франция ва Буюк Британия «босиб олинган Фаластин ҳудудлари устидан Исроил суверенитетини ўрнатишга қаратилган ҳар қандай уринишларга» қатъий қарши. «Аннексия қилиш, аҳоли пунктларини кенгайтириш ва фаластинликларга нисбатан зўравонлик таҳдидлари икки давлат — Исроил ва Фаластиннинг тинч-тотув яшаши форматида музокаралар йўли билан ечим топиш истиқболларини бузади», дейилади ҳужжатда.
Мавзуга оид
15:10 / 07.02.2026
Украина — Германиядан қурол-яроғ олаётган энг муҳим қабул қилувчи давлат
12:58 / 07.02.2026
Франция ва Канада Гренландияда консулхоналар очди
10:30 / 07.02.2026
Германияда Россиянинг НАТО ҳудудига бостириб кириши сценарийcи моделлаштирилди
09:41 / 07.02.2026