Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда бир оиланинг уч аъзоси чўкиб кетди
Ақчакўл сув ҳавзасида 36 ёшли аёл ҳамда унинг 10 ва 13 ёшли қизлари чўкиб кетди. Оила аъзолари кўлга шахсий қайиғи билан тушган, бироқ кўл ўртасига борганда эҳтиётсизлик оқибатида ҳалокат рўй берган, қайиқдаги фақат бир киши – ота тирик қолган. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилди.
Фото: Xabar.uz
Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа ва Беруний туманлари орасида жойлашган Ақчакўл сув ҳавзасида бир оиланинг уч нафар аъзоси чўкиб кетди. Бу ҳақда Kar24.uz телеграм-каналида хабар берилган.
Қайд этилишича, 23 июл куни соат 15:00 атрофида Беруний туманида яшовчи 38 ёшли эркак Ақчакўл кўлига турмуш ўртоғи фарзандлари ва жиянлари билан дам олиш мақсадида борган. Улар кўлга шахсий қайиқда тушишган, бироқ кўл ўртасига етишганида эҳтиётсизлик оқибатида қайиқ ағдарилиб кетганган.
Натижада оила бошлиғининг 36 ёшли турмуш ўртоғи З.Р. ҳамда 10 ва 13 ёшли қизлари сувга чўкиб, воқеа жойида вафот этган.
Қидирув-қутқарув ишлари натижасида икки нафар фуқаронинг жасади ўша куниёқ топилган. Учинчи шахснинг жасади деярли икки кун ўтиб сувдан олиб чиқилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 102-моддаси (Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган (эҳтиётсизлик орқасидан икки ва ундан ортиқ одам ўлдириш 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади).
Мавзуга оид
12:40
Мисрлик талабаларни Қорақалпоғистон ОТМга жалб этиш таклиф қилинди
20:06 / 20.02.2026
Оролбўйи ва Устюрт платосида Марс сайёраси манзарасини эслатувчи нуқталарда глэмпинг зоналари ташкил этилади
16:08 / 11.02.2026
Қаллибек Камалов 100 ёшда вафот этди
16:27 / 07.02.2026