Ўзбекистон | 09:20 / 02.08.2025
2198
2 дақиқада ўқилади

Олиб кирилаётган биологик фаол қўшимчаларда гиёҳвандлик воситалари мавжудлиги аниқланади

Санитария-эпидемиология соҳасида айрим давлат хизматларини кўрсатишдаги бюрократик тўсиқлар олиб ташланиши ҳамда республикага олиб кирилаётган биологик фаол қўшимчалар таркибида гиёҳвандлик воситалари мавжудлигини аниқлашга доир тартиб-таомиллар жорий этилиши муносабати билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилади.

Санитария-эпидемиология соҳасида айрим давлат хизматларини кўрсатишдаги бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш ҳамда республикага олиб кирилаётган биологик фаол қўшимчалар таркибида гиёҳвандлик воситалари мавжудлигини аниқлашга доир тартиб-таомилларни жорий этиш, радиотехник иншоотларда пайдо бўладиган электромагнит майдон тўлқинларини аниқлашда транспорт ва лаборатория сарф харажатларини қоплаш ҳамда бино(иншоот) ва хоналарнинг санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани беришда тадбиркорларга енгилликлар яратиш мақсад қилинган.

Ўзбекистон ҳукуматининг айрим қарорларига санитария-эпидемиология соҳасида айрим давлат хизматларини кўрсатишдаги бюрократик тўсиқларни олиб ташлашни ва республикага олиб кирилаётган биологик фаол қўшимчалар таркибида гиёҳвандлик воситалари мавжудлигини аниқлаш, радиотехник иншоотларда пайдо бўладиган электромагнит майдон тўлқинларини аниқлашда транспорт ва лаборатория сарф харажатларини қоплаш ҳамда бино(иншоот) ва хоналарнинг санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани беришга доир тартиб-таомилларни жорий этишни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази давлат муассасаси доимий равишда Ўзбекистонга олиб кирилаётган биологик фаол қўшимчалар таркибида гиёҳвандлик воситалари мавжудлигини аниқлаш бўйича тадқиқот ишлари ўтказилишини таъминлайди.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш соғлиқни сақлаш вазири зиммасига юклатилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид