Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ишсизлик нафақасини тўлаш шартлари ўзгармоқда
1 ноябрдан бошлаб, ишсизлик нафақаси фақат меҳнат шартномаси бекор қилинган шахсларга тўланади. Ишсиз қолган фуқаро бу нафақани олиш учун сўнгги 5 йилда камида 18 ой ишлаган бўлиши ва охирги иш жойидан бўшаганидан кейин 6 ой ичида мурожаат қилиши керак. Нафақа 3 ой давомида тўланади.
Фото: Сурхондарё вилоят ИИБ Матбуот хизмати
“Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2025 йил 1 ноябрдан эътиборан, ишсизлик нафақаси фақат меҳнат шартномаси бекор қилинган шахсларга тўланади. Бунда:
- ишсизлик нафақаси сўнгги 5 йилда камида 18 ой ишлаган шахсларга меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг улар 6 ой ичида мурожаат қилганда, уларнинг охирги 18 ойлик ўртача иш ҳақи ҳисобидан 3 ой давомида тўланади;
- 1-ойда ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 бараваридан ошмаган миқдорда тўланади;
- 2– ва 3– ойларда эса ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 бараваридан ошмаган миқдорда тўланади.
Ишсизлик нафақасини такроран белгилашда дастлабки тайинланган нафақани олиш муддати тугагандан сўнг қўшимча равишда камида 12 ойлик иш стажи талаб этилади.
Мавзуга оид
12:04 / 01.05.2026
Иш ташлаш ҳуқуқига нисбатан 30 йиллик “қонун сукути” тугаяптими?
20:11 / 20.04.2026
Ўзбекистон аҳоли бандлиги бўйича 187 та давлат орасида 114-ўринни эгаллади
15:21 / 23.02.2026
Rockwool: Украинада ишсизлик урушдан олдинги даражага яқинлашди
14:35 / 12.02.2026