Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроилда Ғазо шаҳрини назорат остига олиш маъқулланди
AP ва Reuters агентлигининг хабар беришича, Исроил хавфсизлик кабинети Ғазо шаҳрини назорат остига олиш режасини тасдиқлади.
Исроил хавфсизлик маҳкамаси Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатини «мағлубиятга учратиш» ва Ғазо шаҳри устидан назорат ўрнатиш режасини маъқуллади. Бу ҳақда 8 август, жума куни AP ва Reuters агентлиги хабар берди. Бу қарор исроиллик юқори мартабали амалдорларнинг тунги учрашувидан сўнг – урушни тўхтатишга қаратилган халқаро чақириқлар кучайиб бораётганига ва ҲАМАС томонидан гаровга олинганлар тақдиридан қўрққан кўплаб исроилликларнинг норозиликларига қарамай қабул қилинди.
Бош вазир Бинямин Нетаняҳу аввалроқ Fox News телеканалига берган интервюсида бир қатор режалар ҳақида гапириб, Исроил бутун Ғазо секторини назорат қилишни режалаштираётганини айтган эди. Исроил армияси аллақачон эксклавнинг тўртдан уч қисмини назорат қилмоқда.
Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) Ғазо шаҳрига бир неча бор ҳаво ҳужумлари ва рейдлар уюштирди. Бироқ, бу эксклавнинг Исроил буфер зонасига айлантирилмаган ва эвакуация қилинмаган кам сонли ҳудудларидан биридир.
Ҳудудда қуруқликдаги йирик операция ўн минглаб одамларни кўчириши ва озиқ-овқат етказиб беришга тўсқинлик қилиши мумкин, дея қайд этди AP.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
09:17 / 20.06.2026