Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар яна бир бор хориждаги ҳарбий можароларда қатнашмасликка чақирилди
Миграция агентлиги мигрантларни қуролли можароларда иштирок этишга ёллаш ҳолатлари кўпайганини қайд этди.
Қатор давлатларда меҳнат мигрантларини қуролли ҳаракатларда иштирок этишга ёллаш ҳолатлари кўпаймоқда, деб хабар берди Миграция агентлиги тафсилотларга тўхталмасдан.
Таъкидланишича, Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 154¹-моддасига кўра, хорижий давлатларда ёлланма асосда ҳарбий хизмат ўташ 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.
Миграция агентлиги қуйидагилар қатъий равишда тақиқланганини маълум қилди:
- қуролли можаро ва жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларга яқинлашиш;
- ҳарбий операцияларда иштирок этиш;
- хорижий давлатларнинг қуролли кучлари, хавфсизлик хизматлари, ҳарбий адлияси ёки бошқа куч тузилмалари сафига қўшилиш;
- шубҳали шахслар, гуруҳлар ёки ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган ёллаш ёки жалб қилиш (вербовка) таклифларига розилик бериш.
Шубҳали таклиф ёки вазиятлар юзага келганда, дарҳол Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ёки Миграция агентлигининг ваколатхоналарига мурожаат қилиш тавсия этилди.
Мавзуга оид
08:35 / 06.06.2026
Сербияда оғир вазиятда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
19:13 / 30.05.2026
Миграция агентлиги хорижга ишга борувчиларни тўлов қилишда алданиб қолмасликка чақирди
14:16 / 14.05.2026