Фармонга кўра, Инсон қадрини улуғлаш, аждодлар хотирасини эъзозлаш, уларнинг ибратли ишларини кенг тарғиб этиш борасидаги эзгу саъй-ҳаракатларимизни янада кучайтириш мақсадида ўзининг кўп йиллик самарали илмий-ижодий, ижтимоий фаолияти, ёрқин ва бетакрор истеъдоди билан халқимизнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, миллий маънавиятимизни бойитиш, мамлакатимизда илм-фан, адабиёт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, жамиятимизда эзгулик ва адолат, ватанпарварлик ва бағрикенглик тамойилларини мустаҳкамлаш йўлида фидокорона хизмат қилиб, авлодларга қолдирган бой мероси, сермазмун ҳаёти ва инсоний фазилатлари билан эл-юрт хотирасидан чуқур жой эгаллаган қуйидаги марҳум олим ва ижодкорлар мукофотланди:

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Арипов Уктам - Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик, жарроҳ олим

Ғафуров Вали - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, адиб

Жалолов Тўхтасин  - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адабиётшунос олим, таржимон

Кабулов Васил Кабулович - Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик, кибернетик олим

Қосимов Бегали - Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, жадидшунос олим

Мухамедов Қуддус (Қуддус Муҳаммадий) - Ўзбекистон Республикаси халқ шоири

Парфиев Турсунали (Рауф Парфи) - Ўзбекистон Республикаси халқ шоири

Раджапов Мурад Ядгарович - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр

Рустамов Алибек Рустамович (Алибек Рустамий) - Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, адабиётшунос олим

Сулаймонов Тўра (Тўра Сулаймон) - Ўзбекистон Республикаси халқ шоири

Тухтасинов Мамиржон Салимжонович - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, хонанда

Халиков Мухритдин Джалалитдинович - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, хонанда

Хамрабоев Ибрагим Хамрабоевич - Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик, геолог олим

Юсупов Муҳаммаджон (Муҳаммад Юсуф) - Ўзбекистон Республикаси халқ шоири

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан