Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда Германия билан ҳамкорликда тиббиёт ходимлари тайёрланади
Германиядаги Людвигсбург оммавий бошқарув ва молия олий мактаби ҳузуридаги Оммавий иқтисодий ҳуқуқ институти директори Гералд Зандер бошчилигидаги делегация Наманган вилоятида бўлди.
Ташриф Самарқанд халқаро саломатлик фанлари олий мактаби Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасининг Наманган филиалини ташкил этиш мақсадида ташкил этилди.
Наманган вилояти ҳокими билан бўлиб ўтган учрашувда таклиф этилаётган давлат-хусусий шериклик лойиҳаси муҳокама қилинди.
Лойиҳа немисзабон давлатларда (DACH) вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларни иш берувчиларнинг талаблари ва мазкур давлатлар таълим стандартлари асосида касб-ҳунар ва немис тилига ўқитиш, саломатлик ва тиббиёт ҳуқуқи мутахассисликлари бўйича тўрт йиллик бакалавриат ҳамда икки йиллик магистратура йўналишлари бўйича таълим жараёнини йўлга қўйиш, маҳаллий мутахассисларнинг касбий малакасини оширишни қамраб олади.
Мулоқот якунида Самарқанд халқаро саломатлик фанлари олий мактаби Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси ва Наманган вилояти ҳокимлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Таълим муассасасининг асосий мақсади соғлиқни сақлаш соҳаси учун юқори малакали тиббиёт ходимлари ва бошқарув кадрларини тайёрлаш ҳисобланади. Муассасада ўзбек ва немис тиббиёт таълимининг ўзида мужассам этган энг илғор анъаналари, стандартлари ва амалиётини жорий этилади.
Мавзуга оид
09:56 / 11.07.2026
Ryanair рейсида иллюминатор синди, йўловчи жароҳатланди
10:35 / 08.07.2026
Германия мудофаа учун рекорд маблағ ажратади
11:05 / 07.07.2026
Канада Германиядан 12 та замонавий сувости кемасини сотиб олади
18:36 / 05.07.2026