Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ермак Уиткофф билан учрашувда: Россия тинчлик ташаббусларини секинлаштирмоқда
Украина президенти девони раҳбари Ермак Ню-Йоркда Трампнинг махсус вакили Уиткофф билан учрашувда Россияга уруш жиноятлари ва тинчлик ташаббусларини бузгани учун босим ўтказишга чақирди.
Фото: Ruslan Kaniuka/Ukrinform/ABACA/picture alliance
Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак 29 август, жума куни Ню-Йоркда мамлакат ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Сергей Кислица билан биргаликда АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Стивен Уиткофф билан учрашди. Музокараларнинг асосий мақсади, Ермакнинг сўзларига кўра, «ҳақиқий дипломатияни ривожлантириш», Трамп ва Украина президенти Володимир Зеленский учрашувида эришилган келишувларни амалга оширишни мувофиқлаштириш эди.
«Учрашув аввалида мен Стив Уиткоффга Россиянинг Украинадаги шаҳар ва жамоатларимизга қарши ҳар куни содир этаётган ҳарбий жиноятлари ҳақида маълумот бердим. Хусусан, Киевга 23 киши, жумладан, тўрт нафар боланинг ҳаётига зомин бўлган йирик ракета ва дрон ҳужуми ҳақида гапирдим», — деб ёзган Ермак X ижтимоий тармоғида.
Украина президенти девони раҳбарининг қайд этишича, Россия урушни тугатиш учун зарур ҳеч нарса қилмаяпти ва жанговар ҳаракатларни узайтирмоқда. Шу билан бирга, Украина Доналд Трамп ва барча ҳамкорларнинг имкон қадар тезроқ барқарор тинчликка эришиш борасидаги қатъиятини қўллаб-қувватлайди. «Украина Қўшма Штатлар томонидан таклиф қилинган барча тинчлик ташаббусларини олқишлайди. Лекин, афсуски, уларнинг ҳар бири Россия томонидан тўхтатилмоқда», — дея қўшимча қилди Андрей Ермак.
Мавзуга оид
14:27 / 26.12.2025
Зеленский: “Уиткофф ва Кушнер билан жуда яхши суҳбат бўлди”
21:55 / 25.12.2025
АҚШ маъмуриятида бўлиниш: Стив Уиткофф Марко Рубиога қарши
08:31 / 15.12.2025
Уиткофф Берлиндаги учрашувдан сўнг: ўт очишни тўхтатишга яқинлашдик
18:01 / 07.12.2025