Киберфирибгарликлар турлари нималардан иборат?
Киберфирибгарликлар интернет орқали амалга ошириладиган турли хил алдовлар бўлиб, уларни бир нечта асосий турларга ажратиш мумкин:
1.Романтик фирибгарликлар (Romance Scams). Бу турда фирибгарлар одатда, танишув сайтлари ёки ижтимоий тармоқларда сохта профил яратади, эмоционал яқинлик ўрнатиб, ишонч қозонади, турли баҳоналар билан (касаллик, қариндошининг муаммоси, авиабилет пули, визани расмийлаштириш ва ҳ.к.) пул сўраши мумкин.
Кимлар қурбон бўлади?
- Ёлғиз инсонлар, ёлғизликни ҳис қилганлар;
- Муносабат излаётган катта ёшли кишилар;
- Меҳрибон ва ишонувчан шахслар, кўпинча аёллар.
Фирибгарлар жуда манипулятив, мулойим, эмоционал ёндашади. Суҳбатлар ҳафталаб, ойлаб давом этади — инсон бу алоқани ҳақиқий деб ҳисоблайди.
2. Инвестиция ва молиявий фирибгарликлар (Investment & Crypto Scams). Бу турдаги алдовларда “осон даромад”, “йирик фойда” ваъда қилинади. Фирибгарлар ўзини трейдер, инвестор ёки криптовалюта мутахассиси қилиб кўрсатади. Сиздан аввал оз миқдорда пул сўрашади, кейин фойда кўрсатиб, янада кўпроқ маблағ талаб қилишади.
Кимлар қурбон бўлади?
- Тез бойишни хоҳлаганлар;
- Молиявий саводхонлиги паст бўлганлар;
- Одатда, эркаклар ва 30 ёшдан юқори инсонлар.
“Қонуний” вебсайтлар ва графикалар орқали алдовга жуда ишончли кўриниш беришади. Илк транзакциялар "муваффақиятли" чиққандек кўрсатилади.
3. Online shopping scams (савдо алдовлари). Ёлғон интернет магазинлар ёки ижтимоий тармоқлардаги рекламалар орқали "арзон" товарлар таклиф этилади. Пул тўланганидан сўнг товар етказилмайди ёки сифатсиз бўлади. Айрим ҳолларда шахсий маълумотлар ҳам ўғирланади.
Кимлар қурбон бўлади?
- Интернет орқали тез-тез харид қиладиганлар;
- Чегирмалар ва "эксклюзив таклифлар"га мойил бўлганлар.
4.
















