Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чет элда вафот этган ўзбекистонликларнинг жасадини қайтариш харажати қоплаб берилди
Туркия ва Болгарияда вафот этган ўзбекистонликларнинг жасадини қайтариш чоралари кўрилди.
Туркияда вафот этган 5 нафар ватандош ҳамда Болгариянинг Созопол шаҳрида сувга чўкиш оқибатида ҳалок бўлган фуқаронинг жасадини Ўзбекистонга қайтариш харажатлари давлат ҳисобидан қоплаб берилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.
Шу билан бирга, таъкидланишича, Туркия ва Болгарияда қийин вазиятга тушган ватандошларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган.
Шифохоналарда даволаниш жараёнида катта қарзга ботган 12 нафар фуқарога чегирма қилиниб, Ватанга қайтишига амалий ёрдам кўрсатилган.
Туркияда ҳужжатсиз қолган 27 нафар фуқарога ёрдам берилиб, зарур ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Бош консулхонанинг эслатишича, айни пайтда Туркияда ҳужжатларни текшириш жараёни кучайтирилган. Шунинг учун паспорт ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни ёнда олиб юриш, маҳаллий қонун-қоидаларга риоя қилиш, фавқулодда вазиятларда Консулхонага мурожаат қилиш тавсия этилмоқда.
Мавзуга оид
08:28 / 19.06.2026
София Россияга қарши янги чекловларга қарши чиқди
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
15:36 / 07.04.2026