Тошкентда иситиш ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун тўловлар алоҳида кўрсатилади. Бундай имконият истеъмолчининг шахсий онлайн кабинетига қўшилди, деб хабар берди Veolia Energy Tashkent.

«Шарҳлаш» бўлими энди тўлов қайси хизмат учун эканини кўрсатади - иситиш ёки иссиқ сув таъминоти. Тўлов миқдори ҳар бир хизмат учун алоҳида кўрсатилади.

Янги функциядан фойдаланиш учун cabinet.veoliaenergy.uz манзили орқали шахсий кабинетга кириш, «Ҳисоб-китоблар» бўлимидан керакли даврни танлаб, «Шарҳлаш» тугмасини босиш керак.

Компания ноаниқликлар аниқланса ёки хизматни яхшилаш бўйича таклифлар бўлса мурожаат қилиш мумкинлигини эслатди.