Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда бола ўғирлиги ҳақидаги хабарлар асоссиз экани маълум қилинди
Тошкент шаҳрида сўнгги беш йиллик таҳлиллар жараёнида бола ўғирлиги ҳолатлари қайд этилмаган.
Сўнгги кунларда айрим ижтимоий тармоқлардаги гуруҳларда гўёки Тошкент шаҳрида бола ўғрилари пайдо бўлгани, мактаблар, кўп қаватли уйлар олдида болаларни алдаб машинага солиб олиб кетишмоқчи бўлгани ҳақида аудио овозли хабарлар тарқалмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилишича, мазкур хабарлар ҳақиқатга зид бўлиб, Тошкент шаҳрида сўнгги беш йиллик таҳлиллар жараёнида бола ўғирлиги ҳолатлари қайд этилмаган.
"Ҳурматли шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари! Илтимос, тасдиқланмаган маълумотларга ишонманг ва уларни тарқатманг. Ёлғон ахборот тарқатиш қонун билан жавобгарликка сабаб бўлади", дейилади расмий орган хабарномасида.
Мавзуга оид
18:22 / 15.07.2026
Тошкентда бекатлар яна алмашмоқда: одамлар розими?
11:57 / 14.07.2026
Пойтахт ҳокимлиги 2034 йилгача берилган реклама паспортларини бекор қилмоқчи: тадбиркор ва давлат органлари ўртасида ҳуқуқий баҳс юзага келди
10:00 / 08.07.2026
Энг кўп талаба Тошкент шаҳрида таҳсил олмоқда
18:48 / 06.07.2026