«Шимолий оқим» ва «Шимолий оқим 2» сувости газ қувурларидаги портлашлардан уч йил ўтиб, Полша полицияси иш бўйича иккинчи гумонланувчини қўлга олди. Адвокат Тимотеуш Папроцкийнинг 30 сентябр, сешанба куни TVN24 телеканалига айтишича, унинг мижози эрта тонгда Варшава чеккасида Германия томонидан берилган Европа ордери асосида ҳибсга олинган.
Варшава прокуратураси вакилининг dpa'га айтишича, ҳибсга олиш Европа ҳибсга олиш ордери асосида Прушкувда амалга оширилган. У гумонланувчининг исмини айтишдан бош тортди. RMF24 маълумотларига кўра, яқин орада экстрадиция жараёни бошланиши кутилмоқда.
Полша оммавий ахборот воситалари қўлга олинган шахснинг исм-шарифи Wołodymyr Z. бўлиб, у дайвинг бўйича инструктор эканлигини аниқлади. Гап Владимир Журавлёв ҳақида кетаётган бўлиши мумкин, Берлин 2024 йил июн ойида Варшавага уни ҳибсга олиш ҳақида ордер юборган. Полша прокуратураси ички хавфсизлик агентлигининг ишни кўриб чиқиши зарурлигини баҳона қилиб, Берлин ва Варшава ўртасидаги можарога олиб келган ҳолда гумондорни ҳибсга олишдан бош тортган.
















