2025–2026 йилларда ҳудудларда саноатни ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔸республика саноатида ҳудудий саноатнинг улушини 45 фоизга етказиш;
🔸ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳаларини амалга ошириш орқали саноатда технологик маҳсулотлар улушини 25 фоизга етказиш ва 3,5 мингдан ортиқ янги иш ўринларини яратиш;
🔸 ҳар бир туман ва шаҳарларда 5 тагача саноат “ўсиш нуқтаси”ни ривожлантириш.

2026 йил 1 январдан бошлаб 2028 йил 1 январга қадар:

🔹 ишчиларининг ўртача иш ҳақи миқдори ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаган мазкур қарорнинг 4-иловасига мувофиқ маҳаллий саноат корхоналарининг ишчиларни ташиш ва овқатлантириш билан боғлиқ харажатларидан ҳар бир ишчи ходим учун бир ойда бир базавий ҳисоблаш миқдоригача бўлган қисми ижтимоий солиқ базасидан чиқариб ташланади;
🔹 ўз эҳтиёжи учун гипс хомашёсини қазиб чиқарувчи ва ундан тайёр қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарга гипс олиш учун белгиланган ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланади.