Куз Kia эгалари учун ўзига хос тадбир — анъанавий Kia Family Day билан бошланди, у бренднинг расмий сервис хизмат кўрсатишларида ўз автомобилларига мунтазам хизмат кўрсатиш учун мурожаат этувчи энг содиқ мижозларни тўплайди.

Бу йилги тадбир 21 сентябр куни Тошкентда ва 27 сентябр куни Наманганда бўлиб ўтди, унда 100 дан ортиқ мижозлар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Дастлабки дақиқалардаёқ меҳмонларни шинамлик ва қувноқлик муҳити қуршаб олди. Аниматорлар ва бошловчилар байрамона кайфият яратиб, суратга тушиш учун ҳудудлар ва ўйин майдончалари кунни ёрқин лаҳзаларга тўлдирди. Болалар ижод қилиб, ўйнашар экан, ёши катталар жонли мусиқа, хушбўй қаҳва ва дўстона мулоқотдан завқ олишди. Ҳар бир иштирокчи Kia сервис хизмат кўрсатиш маркази мутахассисларидан фойдали маслаҳатлар олиш имкониятига эга бўлди.

Тадбир доирасида сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш бўйича бепул маслаҳатлар берилди. Автомобил эгалари автомобилни парвариш қилиш бўйича тавсиялар олишди, амалдагӣ акциялар ва янги сервис бўйича таклифлар ҳақида билиб олишди, шунингдек, дистрибютор ва дилерлик марказлари вакиллари билан суҳбатлашишди.

Кўплаб меҳмонлар Kia қандай қилиб уларнинг ҳаётининг бир қисмига айлангани ҳақида ҳикоя қилишди ва автомобиллардан фойдаланиш тажрибаси билан ўртоқлашишди.

Байрам бренд ҳамкорлари — Total, Bars, Neoline, StarLine, Rival ва Cardinar компаниялари кўмагида бўлиб ўтди. Улар ўз тадбирлари, ютуқли ўйинлари ва совғаларини тайёрлаб, тадбирни янада ёрқинроқ қилди. Ҳар бир иштирокчи Kia Uzbekistan’дан эсдалик совғалари, баъзилари эса ҳамкорлардан қимматбаҳо совғалар олди.

"Бу чиндан ҳам кутилганидан ҳам аъло даражада бўлиб ўтди", - деди иштирокчилардан бири ва ташкилотчилар ҳамда Kia брендига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Kia Family Day яна бир бор шуни исботладики, Kia эгалари шунчаки мижозлар эмас, балки умумий қадриятлар — ишонч, ғамхўрлик ва ҳаракатга бўлган муҳаббат билан бирлашган ҳақиқий оиладир.