6 октябр куни Тошкент фонд биржасида тамаки ишлаб чиқарувчи “UzBAT” АЖ акциялари бўйича йирик битим рўйхатдан ўтказилди. Битим биржадан ташқари Nego майдончасида амалга ошган.
Битим асосида, компаниянинг 2,6 фоизлик улуши (641 661 та акция) 269,8 млрд сўмга сотилди.
Натижада, UzBAT капитализацияси 10,36 трлн сўм ташкил этди. Бу қарийб 855 млн долларга тенг.
Корхона ва ташкилотлар реестрига кўра, UzBAT'да 2,6 фоизлик улуш давлатга (Давактив агентлиги) қарашли эди.
Асосий, 97,38 фоизлик акциядор – Saber Baber компанияси бўлиб, яна 0,1 фоиз акциялар UzBAT'нинг жами 40 нафар ходимига тегишли.
2024 йилда компаниянинг соф фойдаси 40 фоизга ошиб, 1,41 трлн сўмга етган. UzBAT ўша йили Ўзбекистондаги хусусий компаниялар орасида энг кўп (2,9 трлн сўм) солиқ тўлаган.















