АҚШ воситачилигида тузилган сулҳ келишуви доирасида Ҳамас Ғазода сўнгги 20 нафар тирик гаровдагиларнинг барчасини Халқаро Қизил Хоч ташкилотига топширди.
Улар икки босқичда Исроил томонига топширилди — аввал Ғазодан дастлабки етти киши олиб чиқилди, кейинроқ яна 13 нафари. Топшириш жараёни Ғазо секторининг жанубида жойлашган Хон-Юнус шаҳрида амалга оширилди.

Oded Balilty / AP / Scanpix / LETA
Гаровдагилар озод этилиши жума куни кучга кирган Исроил ва Ҳамас ўртасидаги келишувнинг муҳим босқичи бўлди. Ҳамас уларни озод этганидан сўнг 20 нафар гаровдаги фуқаро Исроил ҳудудига қайтди. Бунинг эвазига Исроил душанба куни кечга бориб қарийб 2 минг нафар фаластинлик маҳбусни озод этиши кутилмоқда.

Al-Jazeera'нинг ёзишича, Исроил нашрлари фаластинлик маҳбусларни ташиётгани тахмин қилинаётган икки автобус ва Қизил Хоч машиналарининг Офер қамоқхонасидан чиқиб кетаётганини кўрсатди.

Dawoud Abu Alkas / Reuters / Scanpix / LETA


Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
АҚШ президенти Доналд Трамп аллақачон Яқин Шарққа келган ва Исроил парламентида нутқ сўзлаши кутилмоқда.



























