Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мева-сабзавотларга минимал экспорт нархлари бекор қилинади
Президент фармонига кўра, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда давлат томонидан минимал нархларни белгилаб қўйиш амалиёти тўхтатиладиган бўлди. Бу тартиб ўтган йили жорий этилган ва таҳлилчилар уни “мева-сабзавот экспортига зарба” деб атаганди.
Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотлари учун минимал экспорт нархларини белгилаш амалиёти бекор қилинади. Бу – Ўзбекистон президентининг 8 октябрда имзоланган 181-сонли фармонида белгиланди.
Мева-сабзавотлар, шунингдек, тўқимачилик, чарм-пойабзал маҳсулотлари ва электр жиҳозлари экспортида минимал нархлар амалиёти 2024 йилда жорий этилган эди. 2025 йил 19 сентябр кунги президент фармони билан, бу тартиб бекор қилинди.
Таҳлилчилар давлат томонидан минимал экспорт нархлари белгилаб қўйилишини “мева-сабзавот экспортига зарба” деб атаганди.
- 8 октябрдаги фармонга кўра, шунингдек, дуккакли экинларни йиғиш техникасини харид қилган тадбиркорлик субъектларига техника қийматининг 15 фоизи ҳамда лизинг ва кредит ставкасининг 10 фоиздан ошган қисми қоплаб берилади.
- Ҳужжатда иссиқхона хўжаликларига табиий газ кафолатли тарзда етказиб берилиши ҳам белгиланди ва иссиқхоначиларга солиқ имтиёзи берилди.
Мавзуга оид
19:05 / 28.06.2026
“Хоҳлаган экинни экиш мумкин” – Янги тартиб фермерга нима беради?
11:30 / 25.06.2026
Қува тумани ҳокими ҳам фермерни ҳақоратлагани айтилмоқда
17:20 / 23.06.2026
Фермерларни ҳақоратлаган Музработ ҳокими ҳайфсан олди
09:30 / 22.06.2026