Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда Cobalt ва Nexia тўқнашди
Қумқўрғон туманида Cobalt ва Nexia 2 автомобиллари ўзаро тўқнашди. Оқибатда машинада бўлган 62 ёшли эркак воқеа жойида вафот этди. Яна бир йўловчи аёл шифохонага ётқизилди.
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида икки автомобил ўзаро тўқнашиш оқибатида бир киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ.
Қайд этилишича, 19 октябр куни соат 09:40 атрофида туманнинг Азларсой маҳалласидан ўтган D-162 автомобил йўлининг 7-километрида 28 ёшли ҳайдовчи бўшқарувидаги Cobalt йўлнинг қарама-қарши бўлагига чиқиб кетган ва қаршисидан келаётган 39 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia-2 билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида Nexia-2 машинасида йўловчи сифатида кетаётган 62 ёшли эркак воқеа жойида вафот этган. Яна бир 66 ёшли йўловчи аёл туман шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Қумқўрғон туман ИИБ тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:00 / 15.03.2026
Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши қурбон бўлди
20:56 / 14.03.2026
Ҳиндистонда ўзбекистонлик аёл ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
08:42 / 13.03.2026
Ню-Йоркдаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси вафот этди
22:21 / 12.03.2026