Жорий йилнинг 20 октябр куни соат 19:50 ларда Олмазор тумани Аҳмад Дониш кўчасида Cobalt, Nexia-3, Lacetti русумли транспорт воситалари тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида автомашина ҳайдовчиларига ҳамда Lacetti русумли автомашина йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.