Жума куни кундузи ва дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
25–26 октябр кунлари Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин.
Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати аста-секин пасайишни бошлайди ва 25 октябрда +23…+28 даражани, 26 октябрда +21…+26 даражани, шимолда 25–26 октябрда +19…+24 даражани ташкил этади.
Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади.
Шанба куни кундузи ҳаво ҳарорати +25…+27 даража, якшанба куни +24…+26 даража бўлади. Ҳарорат кечаси +13…+15 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.







