Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тунги клуб олдида зўравонлик қилган Акмал Шукуров 8 йилдан кўпроққа қамалди
30 ёшли Акмал Шукуров танишини ҳимоя қилишга уринган шахсга кучли зарба бериб, комага тушириб қўйганди. Воқеа жойидан қочиб яширинган зўравон кўп ўтмай Қозоғистонда қўлга олинган. Ҳолат бўйича қўзғатилган жиноят иши судда кўрилиб, ҳукм ўқилди.
Фото: Тошкент шаҳри ИИББ
Тошкент шаҳридаги тунги клуб олдида зўравонлик қилган Акмал Шукуров жиноий жазога тортилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
Маълум қилинишича, ЖИБ Мирзо Улуғбек туман судида Акмал Шукуровга оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланган. Суднинг ҳукмига кўра, Акмал Шукуров Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми “е” банди, 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. Унга 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.
Суд ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинган.
Акмал Шукуров 2025 йил 16 мартга ўтар кечаси, тунги соат 2:30 атрофида Тошкент шаҳри Яккасарой туманида жойлашган ресторанлардан бирида муштлашув содир қилганди. У ўзининг таниши, 40 ёшли Хуршид билан ўртада келиб чиққан низо сабабли ўзаро жанжаллашган. 35 ёшли Борис эса уларни ажратишга ҳаракат қилган вақтида Акмал уни уриб тан жароҳати етказган.
Зарбадан кейин Борис бош мия жароҳати, ўнг юзидан лунжи йиртилган жароҳати ва спиртдан заҳарланиш ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Яқинлари унда тезкор равишда 5 соатлик мия трепанацияси операцияси ўтказилганини, сўнгра сунъий комага туширилганини айтган.
Воқеа жойидан қочиб яширинган Акмал Шукуров кўп ўтмай Қозоғистонда қўлга олинганди.
Мавзуга оид
19:12 / 24.11.2025
Ўзбекистонда аёлларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
08:36 / 19.11.2025
Ангренда зўравонликка учраган қиз бўйича жиноят иши судда кўрилмоқда
16:41 / 13.11.2025
Оҳангаронда эркак дўконга қурол билан бостириб кириб, сотувчига таҳдид қилди
15:23 / 11.11.2025