Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФВВ қутқарувчилари Катта Чимён тоғида адашган фуқарони қутқарди
Бўстонлиқ туманидаги Катта Чимён тоғида йўлдан адашиб қолган фуқаро ФВВ қутқарувчилари томонидан топилиб, хавфсиз ҳудудга туширилди. Фуқаронинг аҳволи қониқарли.
Тошкент вилояти ФВБга Чимён маҳалласи ҳудудидаги Катта Чимён тоғига сайрга чиққан бир фуқаро йўлдан адашиб, мустақил равишда пастга туша олмаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Хабар асосида Чимён ёнғин-қутқарув отрядидан бир гуруҳ қутқарувчи белгиланган манзилга йўл олди. Қидирув тадбирлари натижасида фуқаро аниқланиб, махсус жиҳозлар ёрдамида хавфсиз йўналиш бўйича тоғдан туширилди. Дастлабки кўрикда унинг тан жароҳати олмагани ва ҳолати яхши экани маълум бўлди.
ФВВ аҳолига тоғ ва ўрмон ҳудудларига чиқишда об-ҳаво шароити ва йўналишдан олдиндан хабардор бўлиш, тўлиқ зарядланган телефон ва қўшимча қувватлагич, фонар ҳамда етарли кийим-бошни олиб юриш, ёлғиз сайр қилмаслик каби хавфсизлик қоидаларига риоя этишни тавсия этди.
Мавзуга оид
12:04 / 06.07.2026
Катта Чимён тоғида оёғи лат еган фуқаро қутқариб қолинди
18:07 / 04.07.2026
5 июл куни маъмурий биноларда ФВВнинг махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилади
23:12 / 28.06.2026
Чилонзор ва Яккасарой туманларининг бир қисмида электр таъминоти қайта тикланди
08:58 / 20.06.2026