“Дунё” АА маълумотига кўра, томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, инвестиция ва саноат кооперациясини кенгайтириш, банк-молия муносабатларини такомиллаштириш, шунингдек транспорт ва логистика бўйича долзарб масалаларни атрофлича кўриб чиқди.

Учрашувда қуйидаги йўналишлар бўйича келишув ва таклифлар муҳокама қилинди:

  • тўғридан тўғри молиявий операцияларни амалга ошириш тизимини йўлга қўйиш;
  • ўзаро савдо айланмасини 2 млрд долларга етказиш вазифалари;
  • имтиёзли савдо тўғрисидаги битим доирасида маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш;
  • транспорт-логистика занжирини оптималлаштириш ва барқарор ишлашини таъминлаш;
  • фитосанитар ҳамкорлик самарадорлигини сақлаш, фармацевтика, электротехника ва саноат ускуналари бўйича мулоқотларни фаоллаштириш;
  • стандартлар ва сертификатлаш тизимларини ўзаро тан олиш, тўғридан тўғри етказиб беришни йўлга қўйиш ҳамда қўшма ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш;
  • ҳудудлараро ҳамкорликни кучайтириш ва “Ўзбекистон–Покистон ҳудудлараро форуми”ни ўтказиш;
  • минтақавий интеграция доирасида Трансафғон темирйўлини бунёд этиш масалаларига эътибор қаратиш.