Масъул хизматлар хабарига кўра, Қамчиқ довонида қор ёғиши тўхтаган. Йўл қисмида ҳаракат барқарор, икки томонлама қатнов очиқ. Шу билан бирга, йўл қопламасида музламалар юзага келмаслиги учун профилактик ишлар давом эттирилмоқда.
Ҳайдовчиларга қуйидагилар тавсия этилади:
- тезликни меъёрдан оширмаслик ва оралиқ масофани қатъий сақлаш;
- узоқ ва яқинни ёритувчи чироқлардан тўғри фойдаланиш;
- қишки шиналардан фойдаланиш, зарурат бўлса, занжир воситаларини қўллаш.
Йўл ҳолати бўйича расмий эълонлар ва тавсияларни кузатиб бориш сўралади.

















