Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Санитар тозалаш соҳасида истеъмолчилардан фақат кўрсатилган хизматлар учун тўлов ҳисобланади
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун ҳақ тўлашнинг янги тартиби жорий этилади.
Энди чиқинди олиб чиқиш соҳасида фақат кўрсатилган хизматлар учун тўлов ҳисобланади. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш агентлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, санитар тозалаш хизматлари сифатини ошириш ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш мақсадида 2026 йил 1 январдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун ҳақ тўлашнинг янги тартиби жорий этилади. Мазкур тартибга кўра, энди санитар тозалаш соҳасида истеъмолчилардан фақат кўрсатилган хизматлар учун тўлов ҳисобланади.
Истеъмолчилар (жисмоний ва юридик шахслар) томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун онлайн тўлов тизимлари орқали амалга оширилади.
Шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун тўловлардан тушган маблағлар бевосита Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг махсус ҳисоб рақамига йўналтирилади.
Жамланган маблағлар ҳисобидан ҳақ тўлаш белгиланган субъектларга (санитар тозалаш корхоналари, полигонлар, чиқинди ёқиш заводлари, экосаноат ҳудудлари ва бошқалар) ягона тизим орқали қуйидаги тартибда амалга оширилади:
- санитар тозалаш корхоналарига қаттиқ маиший чиқиндиларни полигонга ёки чиқиндиларни қайта юклаш пунктларига топширгани учун (алоҳида тартиб асосида тонна/километр ҳисобида);
- чиқинди полигонларига/чиқиндиларни қайта юклаш пунктига/чиқиндиларни ёқиш заводига чиқиндиларни қабул қилгани ва утилизация қилгани учун (тонна ҳисобида);
- экосаноат зоналарида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига (ҳар бир тоннаси учун) белгиланган тартибда тўлаб берилади.
Ҳар ой якуни билан хизмат кўрсатувчи санитар тозалаш корхоналари фаолиятининг асосий самарадорлик кўрсаткичлари баҳолаб борилади, улар “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилади. Самарадорлик кўрсаткичи юқори баҳоланган “яшил” тоифадаги санитар тозалаш корхоналарига “қизил”, “сариқ” тоифадагиларга нисбатан кўпроқ ҳақ тўланади. Бу тартиб санитар тозалаш корхоналарининг KPI кўрсатгичлари асосида аниқланади.
Мавзуга оид
17:57 / 16.04.2026
Чорвоқда чиқиндилар ноқонуний ташланишига қарши камералар ўрнатилмоқда
15:16 / 13.04.2026
Бўстонлиқ туманидаги «ноқонуний чиқиндихона» бартараф этилди
11:35 / 02.04.2026
Истеъмолчилар чиқиндини олиб кетмаган корхонани антиқа йўл билан жазолади
12:23 / 25.03.2026