«2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Қонун лойиҳасига кўра, консолидациялашган бюджет даромадлари 515,3 трлн сўм, харажатлари эса 566,9 трлн сўм миқдорида белгиланган. Тақчиллик чегараси – 51,6 трлн сўм ёки ЯИМга нисбатан 3 фоиз.

2026 йилда олинадиган давлат ташқи қарзининг чекланган миқдори – 5 млрд доллар. Шундан 2,5 миллиарди давлат бюджетини қўллаб-қувватлашга, 2,5 миллиарди инвестиция лойиҳаларига йўналтирилади. Ўзбекистон Республикаси номидан 30 трлн сўмлик давлат қимматли қоғозлари чиқарилиши кўзда тутилмоқда.

2026 йилда ялпи ички маҳсулот 1 квадриллион 976 триллион сўмдан ошиши кутилмоқда. ЯИМ ўсиши 2025 йилда 7 фоиз, 2026 йилда 6,6 фоиз, 2027 йилда 6,8 фоиз, 2028 йилда 6,9 фоиз бўлиши прогноз қилинмоқда.

Ҳужжатга кўра, 2026 йилда инфляция даражаси 7 фоиз атрофида шаклланиши мўлжал қилинмоқда.

Давлат ташкилотларига ажратиладиган маблағнинг чекланган миқдорлари қуйидагича бўлади:

  • Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — 63,69 трлн сўм (2025 йилда - 59,5 трлн сўм)
  • Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — 6,36 трлн сўм (6,6 трлн сўм)
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 6,80 трлн сўм (5,1 трлн сўм);
  • Маданият вазирлиги — 1,28 трлн сўм (1,17 трлн сўм);
  • Спорт вазирлиги — 1,22 трлн сўм (1,13 трлн сўм);
  • Қурилиш вазирлиги — 2,23 трлн сўм (1,99 трлн сўм);
  • Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 2,27 трлн сўм (1,79 трлн сўм);
  • Сув хўжалиги вазирлиги — 10,36 трлн сўм (10,4 трлн сўм);
  • Энергетика вазирлиги — 110 млрд сўм (123 млрд сўм);
  • Транспорт вазирлиги — 7,3 трлн сўм (6,7 трлн сўм);
  • Экология вазирлиги — 1,10 трлн сўм (927 млрд сўм);
  • Геология вазирлиги — 838 млрд сўм (1 трлн сўм);
  • Рақобат қўмитаси — 13,5 млрд сўм (12,6 млрд сўм);
  • Давлат активларини бошқариш агентлиги — 13,1 млрд сўм (12,1 млрд сўм);
  • Бандлик вазирлиги — 582,8 млрд сўм (733 млрд сўм);