Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
LOT Polish Airlines Самарқандга янги авиақатнов очиш масаласини кўриб чиқмоқда
Ўзбекистон элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев Полшанинг LOT Polish Airlines авиакомпанияси президенти Михал Фийол билан учрашув ўтказди. Томонлар Варшава–Тошкент рейсларига талаб ортиб бораётганини қайд этиб, парвозлар сонини ҳар кунлик режимигача кўпайтириш ҳамда Самарқандга янги йўналиш очиш имкониятларини муҳокама қилди.
“Дунё” мухбири хабарига кўра, Ўзбекистоннинг Полшадаги элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев LOT Polish Airlines президенти Михал Фийол билан учрашув чоғида икки мамлакат ўртасидаги авиаалоқаларни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқди.
Мулоқот давомида авиакомпания раҳбари Ўзбекистон Полша учун тобора муҳим туризм ва транзит йўналишига айланиб бораётганини таъкидлади. 2024 йил март ойида элчихона кўмагида йўлга қўйилган ва ҳозирда ҳафтасига 4 марта амалга оширилаётган Варшава – Тошкент – Варшава йўналишидаги тўғридан тўғри рейслар юқори талабга эга экани қайд этилди.
Маълумотга кўра, 2024 йил якуни бўйича мазкур йўналишда 75 мингдан ортиқ йўловчи ташилган. Бу Марказий Европа ва Полша авиабозорида Ўзбекистонга бўлган қизиқиш ортиб бораётганининг яққол исботи сифатида эътироф этилди.
Учрашувда томонлар икки мамлакат авиация идоралари ўртасидаги амалдаги битим доирасида Варшава–Тошкент рейслари сонини яқин келажакда ҳар кунлик режимигача кўпайтиришга келишиб олди. Шунингдек, LOT Polish Airlines томонидан Самарқанд шаҳрига янги йўналиш очиш имкониятлари таҳлил қилинди.
Мулоқот чоғида Uzbekistan Airways ва LOT Polish Airlines ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, жумладан, Codeshare келишувини имзолаш, карго ташувлар соҳасида шерикликни кенгайтириш, биргаликда маркетинг ва тарғибот тадбирларини амалга ошириш бўйича онлайн музокаралар ўтказишга келишиб олинди.
Томонлар мазкур ташаббуслар Ўзбекистон–Полша ўртасидаги туристик, бизнес ва транзит оқимларини янада оширишга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Мавзуга оид
08:41
Тошкентда 115-сонли автобус йўналиши янгиланди
09:34 / 04.12.2025
Тошкентда йўлларни ифлослаган юк машиналари бўйича рейдлар кучайтирилди
18:21 / 03.12.2025
Тошкентда тирбандликни камайтириш мақсадида йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази очилади
17:09 / 02.12.2025