Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2026 йил январдан Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бошланади
2026 йил 15 январдан 28 февралгача мамлакат бўйлаб аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ўтказилади. Рўйхат натижалари инфратузилма, ижтимоий ҳимоя, таълим ва соғлиқни сақлаш каби соҳаларда давлат дастурларини режалаштиришда асосий манба бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, рўйхатга олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
🔹 15–31 январ — фуқаролар census.stat.uz платформа орқали онлайн тарзда рўйхатдан ўтади;
🔹 4–28 феврал — махсус тайёргарликдан ўтган ходимлар уйма-уй юриб, аҳолини ва қишлоқ хўжалигига доир маълумотларни рўйхатга олади.
Тадбир доирасида аҳолининг ёши, таълим даражаси, бандлик ҳолати, миграция жараёнлари, шунингдек, қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш ва чорвачилик кўрсаткичлари бўйича аниқ маълумотлар тўпланади.
Мутасаддилар таъкидлашича, барча тўпланган маълумотлар махфий сақланади ва фақат статистик мақсадлардагина қўлланади. Рўйхат саволномаси 71 та саволдан иборат бўлиб, унда аҳолининг турмуш тарзи ва қишлоқ хўжалигига оид асосий кўрсаткичлар қамраб олинган.
Мавзуга оид
18:06 / 01.07.2026
Фермерни сўкаётган ҳокимлар “дух”ни қаердан оляпти?
18:01 / 01.07.2026
Аҳоли сони бўйича янги рақамлар: энг катта фарқ Тошкент вилоятида
12:18 / 01.07.2026
Рўйхатга олишда Ўзбекистон аҳолиси кўпроқ чиққанига изоҳ берилди
11:10 / 01.07.2026