Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мева-сабзавот экспорти 1,7 млрд доллардан ошди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–октябр ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 1,7 млрд АҚШ долларига тенг бўлган 1,8 млн тонна мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 39,7 фоизга юқори бўлиб, мамлакат жами экспортида мева-сабзавот улуши 5,9 фоизни ташкил этди.
Расмий маълумотларга кўра, экспорт таркиби қуйидагича шаклланган:
- мева ва резаворлар – 523,2 минг тонна;
- сабзавотлар – 524,8 минг тонна;
- тарвуз-қовун – 231,5 минг тонна;
- ерёнғоқ ва ёнғоқлар – 21,8 минг тонна;
- мош – 86,2 минг тонна;
- бошқа турдаги маҳсулотлар – 434,3 минг тонна.
Мева-сабзавот экспорт ҳажми ва қийматининг ўсиши Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган ташқи бозор талабининг ортиб бориши билан изоҳланмоқда.
Мавзуга оид
15:15 / 09.02.2026
Ўзбекистон экспортида Россия ва Хитой етакчи бозорлар бўлди
15:10 / 07.02.2026
Украина — Германиядан қурол-яроғ олаётган энг муҳим қабул қилувчи давлат
10:31 / 07.02.2026
Январда инфляцияга энг кўп мева-сабзавот нархлари таъсир қилди
11:06 / 03.02.2026