Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда солиқ инспекторлари 10 миллион сўм пора олган пайтида ушланди
Тошкент шаҳар Олмазор тумани Солиқ инспекциясининг икки нафар бош инспектори оилавий корхонадан тўланмаган солиқлар учун жарима қўлламаслик эвазига 10 миллион сўм талаб қилгани учун Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилган тезкор тадбирда пора олаётган вақтида ушланди.
Фото: ДХХ
Тошкент шаҳар Олмазор тумани Солиқ инспекциясининг бош инспекторлари эшик ва ромлар ишлаб чиқарувчи оилавий корхонада текширув ўтказиб, гўёки корхона ҳар ойда кам миқдорда солиқ тўлаб келаётганини баҳона қилган. Улар тўланмаган солиқлар учун жарима қўлламаслик эвазига тадбиркордан 10 миллион сўм талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида солиқ инспекторлари сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда уларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “в”, “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:51 / 10.12.2025
Ўзбекистонда 11 ойда 184 киши пора олгани учун судланди
18:54 / 10.12.2025
Кўчмас мулк ва қурилиш материаллари учун солиқлар бозор нархида ҳисобланади
09:11 / 10.12.2025
Себзорда авариявий ҳолат сабаб Nexia-3 устунга бориб урилди
08:10 / 08.12.2025