Маълумотларга кўра, ушбу тушумларнинг 15,9 трлн сўми (НКМК ва ОКМК АЖдан ташқари) 20 та йирик солиқ тўловчи ҳисобига тўғри келади. Уларнинг товар айланмаси 183,9 трлн сўм, фойдаланган солиқ имтиёзлари миқдори эса 2,1 трлн сўмдан ошган.
Йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланган тушумлар солиқ турлари бўйича қуйидагича тақсимланган:
- ҚҚС — 4,9 трлн сўм;
- акциз солиғи — 4 трлн сўм;
- фойда солиғи — 2,2 трлн сўм;
- ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ — 1,8 трлн сўм;
- ЖШОДС — 968,6 млрд сўм;
- ижтимоий солиқ — 946,9 млрд сўм;
- мол-мулк солиғи — 525,4 млрд сўм;
- бошқа солиқлар — 408,5 млрд сўм.
Келтирилган рақамлар ишлаб чиқариш соҳасидаги солиқ тушумлари ҳажмини ва йирик солиқ тўловчилар улушини акс эттиради.











