Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда инклюзив таълим бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилиши мумкин
Лондонда Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов ва Шарқий Лондон университети қошидаги Рикс маркази директори Госия Квятковска ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистонда инклюзив таълим соҳасида ўқитувчи ва мутахассислар тайёрлаш дастурларини жорий этиш масаласи муҳокама қилинди.
“Дунё” АА хабарига кўра, учрашувда Буюк Британия томони Ўзбекистонда инклюзив таълим ва тадқиқотлар соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳамда ушбу йўналишда эришилаётган ютуқларни эътироф этган.
Томонлар мамлакатда инклюзив таълим бўйича кадрлар тайёрлаш дастурлари, малака ошириш курсларини йўлга қўйиш, шунингдек, Рикс маркази методологияси асосида тренинглар ва онлайн семинарлар ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқди.
Маълумот учун, Рикс маркази Шарқий Лондон университетининг нуфузли илмий муассасаларидан бири ҳисобланади. Марказ инклюзив тадқиқотлар, таълим ва жамоатчилик билан мулоқот соҳаларида катта тажрибага эга бўлиб, халқаро миқёсда кенг ҳамкорлик тармоғига эгалиги билан ажралиб туради. У таълим ва ижтимоий дастурлар йўналишида давлат ҳамда нодавлат ташкилотлари билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.
Мавзуга оид
18:58 / 09.07.2026
McLaren афсонавий V8 суперкарининг якуний версиясини тақдим қилди
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026