Кун давомида Kun.uz ёритган муҳим маҳаллий янгиликлар билан таништирамиз.

Silk Avia маҳаллий йўналишлар бўйича чипталар нархини оширади

1 февралдан бошлаб Silk Avia маҳаллий йўналишлар бўйича янгиланган тарифлар кучга киришини маълум қилди.

Нархлар ошиши 14 та йўналиш бўйича энг минимал тарифлар учун тахминан 7 фоизни ташкил этган. Авиакомпания саёҳатни режалаштиришда ушбу ўзгаришларни ҳисобга олишни тавсия этмоқда.

Silk Avia — Uzbekistan Airports томонидан ташкил этилган лоукостер авиакомпания бўлиб, парвозларини 2023 йил 25 апрелдан бошлаган. 2023 йил октябрда президент қарори билан компания бренди сақлаб қолинган ҳолда Uzbekistan Airways таркибига ўтказилган.

Дорихоналарда спирт ўрнига лосьон таклиф этилаётгани аниқланди

Рақобат қўмитасининг «сирли мижоз» тадбири доирасида 20 дан ортиқ дорихонада текширув ўтказилди. Шундан тахминан 25 фоизида спирт сўралганда унинг ўрнига лосьон берилгани аниқланган.

Қайд қилинишича, дори воситаларини ишлаб чиқаришда ГДП сертификатлари жорий этилиб, сифат назорати кучайтирилган даврда айрим спирт ишлаб чиқарувчилар лицензия олмаган ва спирт ўрнига лосьон ишлаб чиқаришни бошлаган. Мазкур ҳолат юзасидан истеъмолчиларга тўлиқ маълумот берилмагани уларни чалғитган.

Рақобат қўмитаси бундай ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кўриш ҳақида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига тегишли хат чиқарган.

Солиқдан энг кўп қарзи бор қурилиш компаниялари маълум қилинди

2026 йил 1 январ ҳолатига солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори қурилиш корхоналари сони 1243 тани ташкил этяпти, деб хабар