Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини уриб юборди
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида ЙПХ инспектори жароҳат олди. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 22 январ куни соат 17:30 ларда Мирзо Улуғбек туманидаги Шаҳрисабз – Мустақиллик шоҳкўчалари чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Маълум қилинишича, Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси, 2000 йилда туғилган А.Х. ҳаракат давомида чорраҳада ўз йўналишини кескин чапга ўзгартирган. Чапга бурилиш пайтида у чорраҳа марказида хизмат олиб бораётган йўл-патруль хизмати (ЙПХ) инспекторини уриб юборган.
Ҳодиса оқибатида жабрланган ЙПХ инспекторига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати барча йўл ҳаракати қатнашчиларини йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.
Мавзуга оид
20:25 / 06.06.2026
Каламушлар, ёқимсиз ҳид ва йиллаб давом этаётган муаммо: Мирзо Улуғбек туманидаги маҳалла аҳли ечим кутаётган ҳолат
17:31 / 26.05.2026
Ўқувчини урган ўқитувчи воқеасига расмий баҳо берилди
08:53 / 23.05.2026
Тошкентда айрим кўчалар вақтинча ёпилади
20:59 / 05.05.2026