Кун давомида Kun.uz ёритган муҳим маҳаллий янгиликлар билан таништирамиз.

Хоразм ҳокимликларида 60 га яқин ходимнинг тадбиркорлик фаолияти аниқланди

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигида Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг Ҳазорасп туманида ўтказилган сайёр йиғилишида Хоразм вилоятидаги вазият кескин танқид қилинди. 2025 йилда коррупциявий жиноятлар 34 фоизга камайгани қайд этилган бўлса-да, айрим хавф-хатар юқори соҳаларда профилактика ва бартараф этиш чоралари етарлича таъминланмаётгани айтилди.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларида ўтказилган ўрганишлар натижасида 60 га яқин бошқарув ходимларининг тадбиркорлик субъектларида таъсисчи ёки раҳбар сифатидаги фаолияти сақланиб қолаётгани маълум бўлди. 2025 йилда вилоятда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйгани ҳамда давлат хизматида тадбиркорлик билан шуғулланишга оид чекловлар бўйича қонунчилик талабларига амал қилмагани учун 12 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Самарқандда ёлланма қотил орқали танишини ўлдирмоқчи бўлган шахслар ушланди

Вилоят ИИБ хабарига кўра, 2002 йилда туғилган эркак Тошкент шаҳрида яшовчи танишини ўлдириш мақсадида ёлланма қотил излаётгани ҳақида тезкор маълумот олинган. Шундан сўнг, тезкор тадбирга шартли ёлланма қотил жалб этилган.

Буюртмачи шартли ёлланма қотилга ўзи билан келишмовчилиги бўлган шахсни ўлдиришни буюриб, бунинг эвазига 2200 доллар беришни ваъда қилган. 27 январ куни Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда буюртмачи эркак шартли ёлланма қотилдан гримланган мурда фотосуратини олиб, унга 2000 доллар берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Айрим талабаларнинг турар жойда яшаш харажатлари қоплаб берилади

Ҳукумат қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, давлат олий таълим ташкилотларида фақат кундузги таълим шаклида ўқийдиганларнинг талабалар турар жойларидаги (ТТЖ) яшаш харажатлари давлат гранти ёки тўлов-контрактда ўқишидан қатъи назар, давлат бюджети ҳисобидан