Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ташкил этилди
Президент фармонига мувофиқ Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ҳамда унинг бошқарув кенгаши ташкил этилади. Агентликка Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг давлат харидлари соҳасидаги вазифа, функция ва ваколатлари ўтказилади.
Президентнинг 2026 йил 6 февралдаги фармони билан Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ҳамда агентликнинг бошқарув кенгаши тузилиши белгиланди.
Ҳужжатга кўра, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг давлат харидлари соҳасидаги вазифалари, функциялари ва ваколатлари агентликка ўтказилади.
Шунингдек, агентлик ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Саноат кооперациясини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади.
Фармонда белгиланишича, 2026 йил 1 июлдан бошлаб жамғарма маблағлари ҳисобидан дастурлар доирасида тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банклари орқали:
- хорижий валютада йиллик 6 фоиз (банк маржаси — 2 фоиз), миллий валютада йиллик 12 фоиз (банк маржаси — 2 фоиз) ставкада 10 йилгача, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан, битта лойиҳа учун 10 млн АҚШ долларигача кредит ажратилиши;
- хорижий ҳуқуқ эгаларидан технология трансфери, бренд ва товар белгилари (ҳамда хизмат кўрсатиш белгилари)дан фойдаланиш ҳуқуқини олиш харажатларининг 30 фоизигача, бироқ 1 млн АҚШ долларидан ошмаган миқдорда субсидия берилиши;
- саноат стартапларига янги юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 10 млрд сўмдан ошмаган миқдорда — ҳар йили энг яхши 10 тагача лойиҳага танлов асосида субсидия ажратилиши назарда тутилган.
Шу билан бирга, мазкур инструментларни молиялаштириш учун жамғармага 2026 йилда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 50 млн АҚШ доллари эквиваленти миқдорида маблағ йўналтирилиши кўрсатилган.
Мавзуга оид
18:40 / 25.04.2023
Ўйинлар ичидаги “Президент совғаси” — вазирликнинг 13,5 млрд сўмга қиммат шубҳали хариди
11:13 / 18.04.2023
2022 йилда давлат харидларида 8 698 та рақобатга зид қонунбузилишлар аниқланган – Рақобат қўмитаси
18:45 / 27.03.2023
Февраль ойида давлат харидларини амалга оширишда 25 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган
20:14 / 14.02.2023