Туркия Суперлигаси 21-тур доирасидаги "Эюпспор" — "Истанбул Бошоқшеҳир" баҳси бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 14-дақиқасида меҳмонларнинг ўзбекистонлик яримҳимоячиси Аббос Файзуллаевнинг Зелкега узатмасидан сўнг ҳисоб очилди. Файзуллаев 66-дақиқада захирага олинди.

Баҳснинг 53-дақиқасида Элдор Шомуродов рақиб дарвозасини ишғол қилиб ҳисобни йириклаштирди ва унинг чемпионатда киритган голлари сони 15тага етди.

“Эюпспор” 93-дақиқада Умут Бозокнинг голи эвазига ҳисобдаги фарқни қисқартиришга эришди. Баҳс 1:2 ҳисобида якунланди.

“Истанбул Бошоқшеҳир” Туркия Суперлигасида 21 ўйиндан сўнг 33 очко билан 6-ўринда бормоқда.