Жамият | 09:51
469
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда давлат ёнғин назорати текширувлари давом этмоқда

Тошкент шаҳри ҳудудида одамлар кўп тўпланиши мумкин бўлган масканлар (бинолар)нинг фавқулодда вазиятлар, хусусан ёнғин содир бўлишида белгиланган хавфсизлик талабларига жавоб бериши бўйича давлат ёнғин назорати текширувлари белгиланган тартибда давом этмоқда.

Фото: ФВББ

Маълум қилинишича, шу кунга қадар пойтахт бўйича жами 55 та давлат ёнғин назорати текшируви ўтказилган. 

Текширувлар натижасида 32 та бино (иншоот) ва хоналарда ёнғин хавфсизлиги талаблари қўпол равишда бузилгани, бу эса инсонлар ҳаётига хавф солиши мумкинлиги аниқланган. 

Шу сабабли мазкур объектларнинг иш фаолияти камчиликлар бартараф этилгунига қадар вақтинчалик тўхтатилган.

Айни пайтда иш фаолияти тўхтатилган объектлардаги тадбиркорлар томонидан аниқланган камчиликлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда, уларни тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид