Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон АҚШ зарба берган тақдирда тўлақонли қарши ҳужумга ўтмоқчи – ОАВ
Эрон АҚШ тажовузи юз берган тақдирда ўз қуроллари етиб борадиган ҳудуддаги барча нарсага, жумладан, АҚШ кемалари ва Ҳормуз бўғозидаги нишонларга ҳужум қилмоқчи.
Фото: Getty Images
Эрон расмийлари АҚШ ҳужумига бу сафар аввалгидек рамзий ҳаракатлар билан чекланиб қолмасдан, тўлиқ жавоб бермоқчи, деб ёзди Financial Times (FT) ўз манбасига таяниб.
«Теҳрондаги режимга алоқадор бўлган хабардор шахс Эрон АҚШга нисбатан ҳарбий режаларга ўзгартиришлар киритганини, асосан рамзий жавобдан можародан АҚШ кучлари ва активларига сезиларли зарар етказишга қаратилган стратегияга ўтганини айтди», дейилади хабарда.
Суҳбатдошнинг таъкидлашича, бу сафар 2020 ва 2025 йилларда АҚШ базаларига берилган зарба каби «ҳарбий ўйинлар» бўлмайди, бу ҳақда тўлақонли можаронинг олдини олиш мақсадида олдиндан хабар берилган эди. Унинг қайд этишича, Эрон ўз қуроллари етиб борадиган ҳудуддаги барча нарсага, жумладан, АҚШ кемалари ва Ҳормуз бўғозидаги нишонларга ҳужум қилади.
Шу билан бирга, у Теҳрон қарама-қаршиликка интилмаётганини ва 26 феврал куни Женевада бўлиб ўтиши режалаштирилган Эрон-АҚШ музокаралари Эрон ядровий дастури бўйича келишувга йўл очишига умид қилишига ишонтирди. Манбанинг қўшимча қилишича, агар АҚШ «жуда чекланган зарба беришда» тўхтаса, Эрон эскалацияга бормаслиги мумкин.
Газетанинг эслатишича, аввалроқ Эрон ТИВ вакили Исмоил Бақоий Эрон АҚШнинг ҳар қандай ҳужумига қатъий жавоб беришини айтган.
Эрон ва АҚШ вакиллари 26 феврал куни Женевада Эрон атом муаммосини ҳал қилиш вариантларини муҳокама қилиш учун музокараларнинг янги раундини ўтказиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
23:05 / 19.03.2026
АҚШ Америка визаси учун 15 минг долларлик гаров дастурини кенгайтирди
22:36 / 19.03.2026
Эрон уруш бошланганидан бери биринчи марта Американинг F-35 қирувчи самолётига зарба берди
21:10 / 19.03.2026
Эрон Хайфадаги нефтни қайта ишлаш заводига зарба берди
20:13 / 19.03.2026